Суюқ парафин

СУЮҚ ПАРАФИН

(TS 21983917 – 003:2020)

Суюқ парафин флотация усулида калий хлорид олишда активатор сифатида қўлланилади. Инсон организмига таъсир қилиш даражаси бўйича маҳсулот 3- синфга  киради.

Техник талаблари:

Кўрсатгичлар номланиши

Меъёр

Ташқи кўриниши ва ранги

Рангсиз суюқлик

Зичлиги (200С), g/ml

0,715÷0,770

Таркибидаги сувнинг масса улуши, %, кўп эмас

0,5÷1,0

Қайнаш температураси, 0С, кам эмас

115,0

Кристалланиш температураси, 0С, кўп эмас

-5

С10 бўлган углеводородларнинг миқдори, %, кам эмас

0,1

С22 бўлган углеводородларнинг миқдори, %, кўп эмас

0,1

 

Ts 21983917 – 003:2020

Код ТН ВЭД: 2710 11 2500

Қадоқлаш

Маҳсулотларнинг истемол қадоғи 20 l дан 1000 l гача ҳажмда O’z DSt 936:2004 бўйича ёки бошқа амалдаги меъёрий ҳужжат бўйича тиниқ ёки тиниқ бўлмаган полимер тарада амалга оширилади. Истеъмолчи билан келишув бўйича махсулотнинг бут сақланиши таъминланиши шартида, бошқа меъёрий ҳужжатлар бўйича тайёрланган ёки чет элда ишлаб чиқарилган, истеъмол қадоғининг бошқа турларига маҳсулотларни қадоқлашга йўл қўйилади.

Транспортда ташиш ва сақлаш

Воситалар транспортнинг барча турларида, транспортнинг ушбу турига амалда бўлган, юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ ёпиқ транспорт воситаларида ташилади.

Қадоқланган ҳолдаги воситалар ҳавонинг 75% дан ортиқ бўлмаган нисбий намлиги билан, + 350С дан ортиқ ва 00С дан паст бўлмаган ҳароратда стеллажларда ёпиқ, қуруқ, омборхоналарда сақланиши керак.

Ишлаб чиқарувчи кафолатлари

Истеъмолчи томонидан транспортда ташиш ва сақлаш шартларига риоя қилинганда, ишлаб чиқарувчи маҳсулотнинг мувофиқлигини кафолатлайди.

Суюқ воситанинг яроқлилик муддати ишлаб чиқарилган кунидан бошлаб 36 ой.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech