ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ҳурматли жамиятимиз ёшлари! Сиз учун яна бир ажойиб янгиликни эълон қиламиз. 2021 йил 20 июнь куни завод ишчи-ходимларидан 100 нафари Яккабоғ туманидаги “Ёш кимёгар” болалар оромгоҳига олиб бориш ва у ерда турли хил спорт мусобақалари ўтказилишини маълум қиламиз.
Эркаклар ўртасида:
- стол тенниси;
- волейбол;
- сузиш;
- 100 метрга югуриш спорт мусобақалари ўтказилади.
Аёллар ўртасида эса:
- стол тенниси;
- волейбол;
- шашка;
- 60 метрга югуриш спорт мусобақалари ўтказилади:
Қизиқувчилар корхона Ёшлар иттифоқи етакчисига учрашишлари ёки +99890 733-22-55 телефон рақами билан боғланишлари сўралади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech