Ижтимоий тармоқдаги каналларининг бирида “Деҳқонобод калий заводи” АЖ фаолиятига дахлдор масала юзасидан эълон қилинган мақола бўйича расмий баёнот

Ижтимоий тармоқда “Деҳқонобод калий заводи қурилишида қатнашган юзлаб ишчилар 7 йилдан буён маошини ололмаяпди” рукни билан эълон қилинган мақола бўйича маҳаллий фуқаролардан қарздорлик “Деҳқонобод калий заводи” АЖ дан эмас, балки ўша вақтда шахта қурилиши учун пудратчи ташкилот бўлган Россиянинг “ЗУМК-Инжиниринг” компанияси ва фуқаролар ўртасида тузилган меҳнат шартномаси бўйича юзага келган. Шу билан бирга, Деҳқонобод калий заводи қурилиши Дирекцияси пудратчи “ЗУМК-Инжиниринг” компаниясига бажарилган ишлар бўйича тўловларни тўлиқ амалга ошириб борган, лекин “ЗУМК-Инжиниринг” компанияси бу тўловлардан ёлланган ишчиларнинг ойлик маошларини тўлаб бермаган.  Айни пайтда Россия Федерацияси Пермь вилояти арбитраж судида жами 205 нафар ўзбек фуқароларининг “ЗУМК-Инжиниринг” компаниясидан 2,7 млрд. сўм ёки 19,8 млн. Россия рубли миқдоридаги иш ҳақини ундириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Иш ҳақи ундириш масаласи бўйича бир нечта суд жараёнлари ўтқазилиб, суд ишлар ҳали ҳам давом эттирилмоқда.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech