"Деҳқонобод калий заводи" АЖ
Расмий веб-сайти
UZ RU EN

(+998 75) 612-50-05

Заказать звонок

info@uz-potash.uz

Напишите нам

Bosh sahifa \ Yangiliklar \ Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрами "ДКЗ" АЖ нигоҳида

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрами "ДКЗ" АЖ нигоҳида

« Back

30.08.2019 13:12

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 28 август куни Деҳқонобод калий заводида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида катта байрам тантаналари ўтказилди.
Мустақиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, очиқ мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар ўтказиш юзасидан, миллий қадриятлармизни қадрлаш, ходимларнинг китобга бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида, Ўзбекистон халқ бахшиси Қаҳҳор бахши Рахимовнинг “Қодир бахши ҳақида достон”, фольклоршунос Абдуолим Эргашевнинг “Эл эъзози, эътибори, эҳтиромидаги бахши”, ёзувчи Ҳумоюн Акбаров томонидан ўзбек тилига таржима қилинган рус адабиёти йирик намояндаси А.С.Пушкиннинг “Тумор” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тақдимотда Республика ва вилоятдан ташриф буюрган олимлар, этнографлар, тарихчи ва фольклоршунослар иштирок этишди. 

IMG_3892

IMG_3895
 

 

 

 

 

 

 

Деҳқонобод туманидаги эҳтиёжманд оилалар фарзандларидан 20 нафарига ўқув қуроллари, мактаб учун кийим-кечаклар тақдим этилди.

IMG_3944

Байрам арафасида, заводнинг тикувчилик цехида меҳнат қилиб келаётган 2-гуруҳ ногирони Рўзиева Марғуба Юсуф қизига Республика травматология- ортопедия илмий текшириш институтидан олиб берилган “Полеомиелит асорати тизза бўғими стабиллигининг йўқолишини коррекция қилувчи аппарат” тақдим этилди. 
Болалар учун аттракционлари ва кичик саҳнада болажонлар учун байрам туҳфаси сифати “Эртак-спектакль” ҳамда концерт дастури намойиш этилди.
Заводнинг илғор ишчи-ходимлари рағбатлантирилди. Калий заводида ишлаб пенсия ёшига етган ва ишчи-ходимлар пенсия кузатилди ва уларга эсдалик совғалари топширилди.

IMG_3996

Мумтоз наволар ғоя ва мотивлар асосида миллий ўзликни англаш, миллий қадриятларга садоқат уларнинг умуминсоний қадриятларга мувофиқлиги ва халқлар эътирофидан ифтихор туйғулари тараннум этувчи куй қўшиқлар билан Ўзбекистон халқ бахшилари Қаҳҳор бахши Рахимов ва Шодмон бахши Хўжамбердиевлар

IMG_3924

 Тошкент шаҳридан ташриф буюрган таниқли “Қахқаха” гурухининг сўз усталарининг чиқишлари, эстрада ҳонандалари Умида Мирҳамидова ҳамда Гули Асалхўжаеваларнинг Ватан, Истиқлол, севги-муҳаббат, шукроналик туйғулари мужассам этган қўшиқлари янгради ва байрам тантаналарига бағишлаб мушакбозлик уюштирилди.

IMG_4024 IMG_4026

IMG_4051 IMG_4054


Новости

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 28 август куни Деҳқонобод калий заводида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида катта байрам тантаналари ўтказилди.

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3983-сон Қарорига асосан «Деҳқонобод калий заводи» масъулияти чекланган жамиятининг инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун, «Деҳқонобод калий заводи» масъулияти чеккланган жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакли 2019 йил 28 майдан бошлаб «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамиятига ўзгартирилди ва Деҳқонобод туман давлат хизматлари марказидан қайта рўйхатдан ўтказилди.