"Деҳқонобод калий заводи" АЖ
Расмий веб-сайти
UZ RU EN

(+998 75) 612-50-05

Заказать звонок

info@uz-potash.uz

Напишите нам

Bosh sahifa \ Texnik-iqtisodiy ko'rsatkichlar

Texnik-iqtisodiy ko'rsatkichlar

«ДКЗ» АЖ мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

 

            “Деҳқонобод калий заводи” АЖ (матнда “ДКЗ” АЖ) Ўзбекистон Республикасида ягона калийли ўғитлар ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. Бугунги кунда заводда 2000 га яқин одам фаолият кўрсатади. Заводнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 600 минг тонна калий хлоридига тенг. Ишлаб чиқариш теҳнологияси силвинит рудасини флотацион услубда бойитишга асосланган. Калий хлоридининг ташқи кўриниши оқиш-кулранг кичик кристаллар ёки қизғиш-жигаррангдаги турли жиловларда товланувчи кичик доналарни эслатади. Калийли ўғитлар ҳосилдорликни ошириш билан чекланиб қолмай, етиштирилаётган маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини ҳам яхшилайди: ўсимликларнинг касалликларга қаршилигини оширади, мева-сабзавотларнинг сақлаш муддатини оширишни ва ташишда тез бузилмаслигини таъминлайди, шунингдек, уларнинг таъм ва эстетик сифатларини оширади.

            “ДКЗ” АЖ да ISO 9001:2015 (O’z DSt ISO 9001:2015) халқаро стандарти талабларига мувофиқ, Сифат Менеджменти Тизими жорий этилган ва амал қилмоқда. Завод ишлаб чиқарадиган калий хлоридга ҳам ички бозорда, ҳам ташқи бозорда улкан талаб мавжуд. Жаҳон минерал ўғитлар бозорига дадил интеграциялашувчи, замонавий ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари билан қуролланган “ДКЗ” АЖ, ўз маҳсулотини Индонезия, Малайзия, Сингапур, Озарбайжон, Эрон, Қозоқистон ва бошқа давлатларга экспорт қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасидаги ягона калийли ўғитлар ишлаб чиқарувчиси сифатида, калий хлоридни бутун мамлакат бўйлаб сотади.

            Оҳирги йилларда кимё саноати корхоналарида кимёвий маҳсулотларни ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимояловчи кимёвий воситаларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, органик кимёни, полимер маҳсулотларни, синтетик толаларни, резинотехника ва бошқа тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ривожлантириш, шунингдек,  уларни молиявий-иқтисодий соғломлаштириш ва фаолиятини барқарорлаштиришга қаратилган кўплаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонлари қабул қилинди.

            «ДКЗ» АЖ мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4265 сонли қарори муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу қарорнинг 3-банди “д” пунктига мувофиқ, “ДКЗ” МЧЖ ни акциядорлик жамиятига айлантириш йўли билан, потенциал инвестор мавжуд бўлган ҳолда, ташкил этилган акциядорлик жамияти низом жамғармасидаги “Ўзкимёсаноат” АЖ нинг 51 ва ундан ортиқ фоиз акцияларини потенциал инвесторга у томонидан гранулаланган калий хлориди, калий сулфати ва калий тузларининг бошқа турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, юк ташувчи осма арқон йўли ва электр таъминоти ташқи линияси қурилишини ниҳоясига етказиш
бўйича инвестицион мажбуриятларнинг, шунингдек, ижтимоий мажбуриятларнинг қабул қилиниши шарти билан, тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш орқали сотиш имкониятини инобатга олиб, акцияларни конурс савдоларида бозор нархида сотиш кўзда тутилганди.

Жорий йил май ойида “ДКЗ” МЧЖ “ДКЗ” АЖ га айлантирилган бўлиб, ҳозирда “ДКЗ” АЖ акцияларини сотиш масалалари бўйича Индонезия, Малайзия, Сингапур ва Россия каби давлатлардан қатор потенциал хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб борилмоқда.

“ДКЗ” АЖ нинг 2019-2025 йилларда ривожлантириш концепциясига мувофиқ, ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда 53% га,
2021 йилда 91% га ошиши кутилмоқда, шунингдек, концепцияда
2019-2023 йилларда қуввати 120 минг тонна/йил бўлган
“ ”ДКЗ” АЖ негизида калий сулфати ва калий тузларининг бошқа турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ва қуввати
180 минг тонна/йил бўлган “ “ДКЗ” АЖ негизида гранулаланган калий хлориди ишлаб чиқаришни ташкил этиш” каби йирик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

Калий хлориди ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда юқоридаги лойиҳаларни амалга ошириш мамлакатдаги иш ўринлари, ЯИМ ва экспортнинг кўпайишига замин яратади.

Бугунги кундаги шиддат билан ривожланиб бораётган жаҳон иқтисодиёти ва рақобатнинг кундан кунга кучайиб бораётганлик шароитларида, “ДКЗ” АЖ нинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти ривожига қўшадиган ҳиссаси мамлакат халқи учун муҳим аҳамият касб этиши шубҳасиздир.      

 

Новости

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 28 август куни Деҳқонобод калий заводида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида катта байрам тантаналари ўтказилди.

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3983-сон Қарорига асосан «Деҳқонобод калий заводи» масъулияти чекланган жамиятининг инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун, «Деҳқонобод калий заводи» масъулияти чеккланган жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакли 2019 йил 28 майдан бошлаб «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамиятига ўзгартирилди ва Деҳқонобод туман давлат хизматлари марказидан қайта рўйхатдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Freedom finance инвестиция компаниясининг бир қатор вакиллари  иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.