"Деҳқонобод калий заводи" АЖ
Расмий веб-сайти
UZ RU EN

(+998 75) 612-50-05

Заказать звонок

info@uz-potash.uz

Напишите нам

Bosh sahifa \ Yangiliklar \ Ўзбекистонда «Инвестиция» ва «Миллий логистика» порталлари ишга тушади

Ўзбекистонда «Инвестиция» ва «Миллий логистика» порталлари ишга тушади

« Back

10.01.2018 10:14

Дастурнинг III боби «Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари» деб номланган. Унинг Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш бўлимида амалга оширилиши мўлжалланаётган қуйидаги чора-тадбирлар белгилаб олинмоқда.

Жумладан, Миллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик субъектларига қўшимча шароитлар яратиш мақсадида «Миллий логистика портали»ни ташкил этиш режалаштирилмоқда.

2018 йил 20 мартгача Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси тайёрланади.

Мазкур лойиҳада тадбиркорлик субъектлари ушбу портал орқали дунёнинг барча нуқталарида миллий юк ташувчиларнинг транспортлари ҳақида маълумотларни «онлайн» режимида тезкор олиши ва буюртма бериш имконияти яратилиши, халқаро логистика компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш орқали ушбу портал имкониятларини кенгайтириш назарда тутилади.

Шунингдек, Интернет тармоғида маҳаллий ва хорижий инвесторларни зарур статистик ахборотлар, бизнесни юритиш учун яратилган шарт-шароитлар билан таъминлайдиган «Инвестиция портали»ни ишга тушириш режалаштирилмоқда.

Бунинг учун 2018 йил 1 майгача Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Қарор лойиҳасида:

  • Ўзбекистон Республикаси Инвестиция порталини яратиш, ушбу портални 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб ишга тушириш ва доимий ишлашини таъминлаш;
  • мамлакатнинг инвестиция салоҳияти тўғрисида, тақдим этилаётган имтиёзлар, инвестиция киритиш афзалликлари, инфратузилма, географик жойлашув, шунингдек, давлат мулки объектлари, инвесторларга кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида давлат тили, рус тили ва бошқа хорижий тилларда кенгайтирилган ахборотлар;
  • маҳаллий ва хорижий инвесторларга интерфаол шаклда давлат органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг хизматлари;
  • инвесторнинг қаерда ва қандай усулда мурожаат қилганлигидан қатъи назар, мурожаатлар кўриб чиқилишининг амалдаги ҳолати ва натижасидан хабардор бўлиб туриш имкониятини таъминлаш назарда тутилади.

 

                                                                                                       Манба: www.kun.uz 


Новости

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.10.2018 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3983-сон Қарорига асосан «Деҳқонобод калий заводи» масъулияти чекланган жамиятининг инвестициявий лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун, «Деҳқонобод калий заводи» масъулияти чеккланган жамиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакли 2019 йил 28 майдан бошлаб «Деҳқонобод калий заводи» акциядорлик жамиятига ўзгартирилди ва Деҳқонобод туман давлат хизматлари марказидан қайта рўйхатдан ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Freedom finance инвестиция компаниясининг бир қатор вакиллари  иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида