"Деҳқонобод калий заводи" МЧЖ
Расмий веб-сайти
UZ RU EN

(+998 75) 612-50-05

Заказать звонок

info@uz-potash.uz

Напишите нам

Bosh sahifa \ Yangiliklar \ Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллиги тантаналари ДКЎЗ УК нигоҳида

Ўзбекистон Конституциясининг 25 йиллиги тантаналари ДКЎЗ УК нигоҳида

« Back

12.12.2017 15:14

  IMG_20171212_102637  

          Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 10 октябрдаги Фармонига асосан "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони таъсис этилган эди. Ушбу фармон талабларига кўра, "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишони билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан ҳамда мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини ва мудофаа қудратини юксалтириш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, асосий қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшган юртдошларимиз тақдирланиши белгилаб қўйилган эди.

IMG_20171212_102732
                                                                                                                                                                                          

           Конституциямизнинг 25 йиллик байрами муносабати билан “Деҳқонобод Калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасидан ҳам кўплаб фидойи инсонлар ушбу эсдалик нишони билан тақдирланди. Корхона мажлислар залида директор Ҳ.Абдуллаев тақдирланганларга ушбу эсдалик нишонини тантанали равишда топширди. 

            Мукофотланганларга эсдалик нишони билан бирга унинг гувоҳномаси ҳам берилди.


Новости

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Президент интернет тезлигини ошириш ва нархларни арзонлаштиришга кўрсатма берди

 

       "ДКЎЗ" УК да "Ўзбекистон Конституциясига 25 йил" эсдалик нишонлари ўз эгаларига топширилди