"Деҳқонобод калий заводи" МЧЖ
Расмий веб-сайти
UZ RU EN

(+998 75) 612-50-05

Заказать звонок

info@uz-potash.uz

Напишите нам

Bosh sahifa \ Yangiliklar \ “Деҳқонобод калий заводи” масъулияти чекланган жамиятида семинар тренинг бўлиб ўтди.

“Деҳқонобод калий заводи” масъулияти чекланган жамиятида семинар тренинг бўлиб ўтди.

« Back

06.05.2019 15:44

2019 йил 6 май куни “Деҳқонобод калий заводи” масъулияти чекланган жамияти мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Freedom finance инвестиция компаниясининг бир қатор вакиллари  иштирокида семинар-тренинг ўтказилди. Тадбир бозор иқтисодиёти шароитида пул маблағларини самарали ишлатиш, мамлакатимиздаги фонд бозори ҳолати, акциядорлик жамиятлари, акцияларнинг бирламчи ва иккиламчи сотилиши масалаларига бағишланди.

Семинар давомида пул маблағларинидан самарали фойдаланиш, хусусан уларни даромадли соҳаларга йўналтириш, фонд бозорининг моҳияти ва мамлакатимизда фонд бозори фаолияти, акциядорлик жамиятларининг акцияларни фонд бозорида сотиши, акция пакети улушини инвесторларга сотиш, акцияларнинг бирламчи ва иккиламчи сотилиши, қимматли қоғозлар жисмоний ва юридик шахсларга ишончли қўшимча даромад келтириши ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, тўғридан-тўғри инвестициларни жалб қилиш, акциядорлик жамиятининг афзалликлари, акцияларни фонд биржасида жойлаштириш орқали пул маблағларини жалб қилиш қарз ва кредит маблағларидан анча қулайлиги хусусида, бу соҳада мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган меъёрий ҳужжатлар тўғрисида тушунчалар бериб ўтилди.


Новости

Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва Freedom finance инвестиция компаниясининг бир қатор вакиллари  иштирокида семинар-тренинг ўтказилди.

Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

В соответствии с решением участников ООО «Дехканабадский калийный завод», общество реорганизуется путем преобразования в акционерное общество «Дехканабадский калийный завод» с передачей ему всех прав и обязанностейв полном объеме реорганизуемого Общества в отношении всех его кредиторов
и должников, включая обязательства, оспариваемые ООО «Дехканабадский калийный завод».